Карантин даврида ёрдамга муҳтож фуқаролар қаерга мурожаат қилиши мумкин?

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматовнинг таъкидлашича:

✔️ Эҳтиёжманд оилаларга халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг қарорларига мувофиқ, “Маҳалла” фонди ва “Саховат ва кўмак” жамғармаларидан зарур маблағлар ҳам ажратилади.

✔️ Жойлардаги маҳаллий ҳокимликлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардаги ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари билан биргаликда манзилли рўйхат асосида зарур озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотларидан иборат моддий кўмак ёрдамларини шакллантиради.

✔️ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ҳозирча муҳтожлик даражаси ўта юқори бўлган 101 минг 980 нафар фуқаронинг ҳудудлар кесимидаги рўйхати шакллантирилди.

📞 Жойларда шакллантирилган рўйхатларда мавжуд бўлмаган, аммо зарур озиқ-овқат ва дори-дармонга муҳтож бўлган фуқаролар 1197 қисқа рақамли телефон тармоғига мурожаат қилишлари ҳамда ўз эҳтиёжларини баён этишлари мумкин.

☎️ Мазкур телефон тармоғи орқали боғланган фуқаролар мурожаати ҳам алоҳида эътиборга олинади ҳамда уларга ҳам зарур ижтимоий ёрдам маҳсулотлари етказиб берилади.