Карантинда сақланадиган кишилар билан кўришиш мумкин эмас!

Россия ва бошқа хорижий мамлакатларда бўлиб, юртимизга қайтган ва айни пайтда тиббий назоратга олинган фуқароларнинг бир гуруҳи бугун Тошкентдан Самарқандга келтирилади.

Улар белгиланган тартибда бир неча кун (камида 14 кун) карантинда бўладилар. Бугунги кундаги вазият талабидан келиб чиқиб, ушбу фуқароларнинг яқинлари ва оила аъзолари билан кўришишларига йўл қўйилмайди (телефон орқали гаплашишингиз мумкин). Шу сабабли махсус комиссия карантинга олинаётган шахсларнинг яқинларидан уларни кутиб олишга чиқмасликни сўрайди.