Касаба уюшмаси — ишчи-ходимлар манфаати ҳимоячиси
Самарқанд шаҳрида соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши ижроия қўмитасининг 11-йиғилиши ҳам онлайн, ҳам офлайн тарзда ўтказилди.
Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар кенгашлари раислари иштирок этди.
Унда йил дастуридан келиб чиқиб ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ижроси ҳамда жамоа келишувларининг мазмуни ва бажарилиши муҳокама марказида бўлди.
Тадбир давомида соғлиқни сақлаш тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда касаба уюшмаси ташкилотларини тузиш борасида амалга оширилаётган ишларга ҳам алоҳида тўхталди.
Масъуллар томонидан соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши меҳнат инспекцияси томонидан ўтган давр мобайнида бажарилган ишлар кўриб чиқилди.
Тизимдаги бошланғич ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Иш берувчилар томонидан ходимлар меҳнатини мухофаза қилиш учун муносиб меҳнат шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
Ҳ.Элтоев.