Каттақўрғонда 30 сотих ер майдонини 6 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
- 17.04.2022 09:41
- 211
- Жиноят ва жазо

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари давлат тасарруфидаги ерларни қонунга зид равишда сотиш билан шуғулланиб келган шахсни қўлга олди.
Ўтказилган тадбир давомида Каттақўрғон туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган Х.У. маҳаллий фуқарога Каттақўрғон тумани Қорадарё атрофидаги 30 сотих ер майдонини 6 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, сўралган пул маблағининг 3 минг АҚШ долларини олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Олимнинг ҳаловати машаққатдур
- 5 дақиқа аввал
- Мутолаа
Вилоят раҳбари археолог олимлар билан учрашди
- 10 дақиқа аввал
- Самарқанд
“Савдогарлар устози” китобини ўқиганмисиз?
- 2 соат аввал
- Самарқанд