Раҳбарлар Каттақўрғон тумани ёшларини тинглади

Каттақўрғон туманида ўтказилаётган ёшлар фестивали доирасида ''Раҳбар ва ёшлар учрашуви'' ташкил этилди.

Унда 100 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди. Уларнинг 10 нафарга яқини туманда ёшлар маркази қурилиши, қишлоғида бадиий китобларга бой кутубхона ташкил этилиши, стол тенниси бўйича мусобақалар ташкил этиш ва бошқа масалалар бўйича раҳбарларга мурожаат қилди.

Раҳбарлар барча масалалар ҳал этилишига ваъда берди.

Вилоят ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Сарвар Бобоев бугун ёшлар мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш кераклигини айтди ва кимлар ''Ибрат фарзандлари'' лойиҳаси ҳақида маълумотга эга эканлигини сўради.

- Бу савол мен учун ҳам қизиқ,  - деди туман ҳокими Ж.Насриддинов. - Ўзим айнан шу дастурни телефонимга ўрнатганман. Қани, шу ҳақида билганлар қўлини кўтарсин-чи?

Бор-йўғи 20 нафар ёш қўлини кўтарди. Агар бугун фестивалда ёшлар фаол иштирок этса айнан ''Ibrat farzandlari', ''Ustoz AI''  ва ''Mutolaa'' каби янги лойиҳалар ҳақида маълумотга эга бўлишини айтди. Сабаби фестиваль доирасида ушбу лойиҳаларнинг тақдимотлари ҳам ўтказилиши режалаштирилган.