Каттақўрғонда 300 нафарга яқин фуқаронинг дарди эшитилди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, вазирлик ва идоралар масъул ходимлари 10-13 ноябрь кунлари Самарқанд вилоятида оммавий сайёр қабуллар ўтказмоқда.

Бугун навбатдаги қабул кунининг биринчи ярмида Каттақўрғон шаҳрида ўтказилди. Унда шаҳар аҳолиси билан бирга Каттақўрғон, Нарпай ва Пахтачи туманларидан келган фуқаролар иштирок этди.
Пойтахтдан келган масъуллар вилоят ташкилотлари раҳбарлари, туман ва шаҳарлар сектор бошлиқлари билан бирга 300 нафарга яқин фуқаронинг мурожаатларини эшитди. Аҳолининг ишга жойлашиш, кредит олиш ва бошқа бир қатор масалалари шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.