Каттақўрғонда қалбаки чет эл валютасини сотаётган фуқаро қўлга олинди

Ундан 20 минг доллардан кўпроқ чет эл валютаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Каттақўрғон шаҳар бўлими ва шаҳар ИИБ ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилган тадбирда аниқланган.

Тадбир давомида “Каттақўрғон деҳқон бозори”да фуқаро У.Ш.дан қалбакилаштирилган 20 400 АҚШ доллари, 5000 Россия рубли ва 1 000 Перу сольи ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.