Каттақўрғонлик Ёдгорой Олимпиа йўлланмаси учун ўтказилган биринчи жангда ғолиб бўлди
- 03.03.2020 17:12
- 240
- Спорт
Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақага старт берилди.
Унда Каттақўрғон туманида етишиб чиққан Ёдгорой Мирзаева Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари орасида биринчи бўлиб рингга кўтарилди.
Қувонарлиси, микронезиялик Женнифер Чиенгга қарши рингга кўтарилган Ёдгорой мусобақани ғалаба билан бошлаб берди. Шу тариқа у фаолиятидаги иккинчи Олимпиада сари дадил қадам ташлади.
Эслатиб ўтамиз: яна бир самарқандлик боксчимиз -75 килограмм вазн тоифасида рингга чиқадиган Фанат Қаҳрамонов мезбон боксчи Осама Мажидга қарши бугун кечга баҳс олиб боради.
А.ШАМСИЕВ.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа