Келажак ёқилғилари
Бутун дунёда экологик тоза электромобиллар ва водород ёқилғисига ўтилмоқда. Аммо олимлар бу билан чекланиб қолишаётгани йўқ. Улар бир-биридан қизиқарли лойиҳаларни таклиф этишмоқда.
Бензин ўрнига горчица
Биоҳосил аллақачон янгилик эмас. Аммо ҳозирча ейиш мумкин бўлган экинлардан фойдаланилмоқда: шакар қамиш, рапс, соя, маккажўхори, пальма ва кокос мойи.
АҚШ Жоржия университети лойиҳа муаллифлари биоёнилғи учун еб бўлмайдиган экин хантал (горчица)дан фойдаланишни таклиф этишмоқда. Эфиопиянинг бу ўсимлиги қаерда бўлмасин инжиқлик қилмай ўсаверади. Энг муҳими, тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ундан ёқилғи олиш жуда арзон. Нефтдан олинадиган ёқилғи-дизелнинг бир метри 50 центга тушса, горчицадан олинадиган ёқилғи литри 12 центга тушади.
Шўрва қолдиғидан биодизел ёқилғиси
Япониялик Масуми Нисида анъанавий япон шўрваси қолдиқларидан ҳар куни 3 минг литрга яқин биодизел ёқилғиси ишлаб чиқаряпти. Бу Масуми Нисиданинг транспорт компанияси учун бемалол етади. Бундай ёқилғи ишлаб чиқариш учун бизнесмен ҳар куни 2 мингта кафе ва ресторанлардан шўрва сарқитларини сотиб олади.
Чиқиндидан «ёқилғи»
Экологик тоза ва арзон ёқилғи ишлаб чиқариш варианти пластикадан ёқилғи олишдир.
Гап шундаки, Ер сайёрасида пластик чиқиндилар йил сайин кўпайиб бормоқда: денгиз ва океанлар, тураржойлар, ўрмон ва сой бўйларида бу чиқинди табиатга хавф туғдирмоқда. Уларни атиги 9 фоизи қайта ишланяпти, қолган қисми эса яроқсиз, атрофни ифлослантирувчи чиқиндилигича қоляпти.
Вашингтон университети олимлари пластик чиқиндини бир соат ичида ёқилғига айлантириш технологиясини яратдилар. Бу ёқилғи арзон ва экологик тоза.
Т.Шомуродов тайёрлади.