Келин қайнотасига кетмон билан жароҳат етказди

Амударёлик келин қайнотасини кетмон билан жароҳатлади. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида яшовчи 25 ёшли Р.С. исмли аёл уйида оилавий жанжал оқибатида қайнотаси 62 ёшли Ф.Х.нинг орқа кўкрак қисмига кетмон билан уриб, жароҳатлади.

Қайнота келин жанжалидан сўнг, 62 ёшли эркак шифохонага ётқизилган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Р.Собирова қўлга олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.