Кичик саноат зоналари бизнесингиз ривожига хизмат қилади
Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар сизда инвестицион бизнес-лойиҳалар мавжудми? Кичик саноат зоналари лойиҳа ва бизнесингизни амалга ошириш учун энг қулай жой ҳисобланади.
Каттақўрғон шаҳри (Ингичка қўрғони)да 1,63 гектар, Нарпай тумани (Тепа маҳалласи)да 7,18 гектар ҳамда (собиқ “Зирабулоқ” МТП)да 0,30 гектар, Оқдарё тумани (Бошдархон МФЙ)да 1,67 гектар, Нуробод тумани (“Нуробод” МТП)да 0,20 гектар, Булунғур тумани (собиқ “Килдон” АЖ)да 5,18 гектар, Пахтачи тумани (собиқ “Тошкенжаев” пахта қабул қилиш пункти)да 0,80 гектар ва Паст Дарғом тумани (“Паст Дарғом” МТП)да 0,76 гектар кичик саноат зоналарида бўш ер майдонлари мавжуд.
Ушбу ҳудудлар барча инфратузилмага эга бўлиб, кичик саноат зона иштирокчилари:
- ўз маблағлари ҳисобидан қурилган бино ва иншоотларга (ёки уларнинг қисмларига) мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда расмийлаштириш;
- реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширган тақдирда, кичик саноат зонаси иштирокчиси мақомини олган кундан бошлаб камида 3 йил муддат ўтгандан кейин, бинолар ва иншоотлар (ёки уларнинг қисмлари)ни хусусийлаштириш ҳуқуқларига эга бўлади.
Бундан ташқари: Янгидан ташкил қилинган КСЗлар
Жомбой тумани (Қора мўйин МФЙ)да 2,6 гектар, Тойлоқ тумани (Боғизоғон МФЙ)да 8,9 гектар, Ургут тумани (Сариқтепа МФЙ)да 25 гектар, Самарқанд тумани (Янгиобод МФЙ)да 6 гектар ҳамда Пайариқ тумани (“Халқобод” МТП)да 18,6 гектар бўш ер майдонлари ЛОТларга бўлинган.
ЛОТларга ўзингизнинг инвестиция бизнес лойиҳа таклифларингизни тақдим этишингиз лозим бўлади.
Ушбу кичик саноат зоналарида тадбиркорлик фаолиятини бошлашингиз учун қулай имкониятлар яратилган бўлиб, узлуксиз электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва оқова тармоқлари ҳамда йўл инфратузилмлари билан таъминланган.
Қўшимча маълумотлар учун телефон: (66) 235-35-46, телеграмда: 91-546-57-77.
“Самарқанд вилояти кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси” давлат корхонаси.