Ким фақат оқ-қора ранг "тасвирли" туш кўради?

2008 йилдаги илмий тадқиқотга кўра, рангли телевизорларнинг кенг тарқалишидан анча олдин туғилганлар тушларини фақат оқ-қора рангда кўрар экан.

Инсоннинг бу рангдаги тушлари унинг оқ-қора телевизор кўриб улғайганидан далолат беради. 1950 йилларда ва ундан олдин туғилганлар тушининг тўртдан бир қисмини қора ва оқ рангда кўради.

Ҳайратланарли, лекин бу факт тушларнинг шаклланишида визуал тажриба муҳим роль ўйнаши билан тўлиқ тушунтирилади.

Биз камдан-кам ҳолларда тушимизда гўзал мусиқадан завқланамиз, ҳидларни эса умуман ҳис қилмаймиз. Шунинг учун, биз кўрган нарсаларимиз, айниқса диққат билан қараганларимиз визуал тажриба хазинасига қўшилади, мия эса ундан маълумот олади ва тушларни шакллантиради.