Кимлар ҳужжат топширишда тўлов қилади? Абитуриент хориждан туриб ҳам ОТМга ҳужжат топшира оладими?

Ушбду саволларга Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Самарқанд вилояти шуъбаси мудири Воҳид Сирлибоев жавоб берди.

- Бу йилги қабул жараёнларида ҳам олдинги йиллардаги каби жорий йил битирувчилари, ногиронлиги бўлган, тўлиқ давлат таъминотидаги, ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган шахслар ва уларнинг фарзандлари, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар тест синовлари учун тўловдан озод қилинади, - деди В.Сирлибоев. - Юқорида келтирилган тоифадан бошқа абитуриентлар тест синовларида қатнашиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида тўловни амалга оширади.

Абитуриент my.uzbmb.uz тизими орқали хориждан туриб ҳам онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин. Бунда ўз шахсий кабинети орқали тест синовлари учун тўловни амалга ошириб, белгиланган санада, ўзи хоҳлаб кўрсатган манзилда тест синовларида иштирок этиш имконияти яратилган.