Кимлар ОТМга кириш имтиҳонлари учун пул тўламайди?

Ушбу саволга Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров иштирокида АОКА штабида ўтказилган брифингда қуйидагича жавоб олинди:

Тўловни амалга оширмайдиган абитуриентлар:

🔹 Таълим муассасалари (мактаб, лицей ва коллежлар)ни 2020 йилда тамомлаганлар;

🔹 Биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бор шахслар;

🔹 Тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар;

🔹  Чет эл фуқаролари;

🔹 Aлоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига (маъданият, санъат, спорт ва ҳоказо) рўйхатдан ўтган абитуриентлар;

🔹 Тест синовларисиз, кўп балли тизим бўйича имтиҳон ўтказиладиган ва ўқитиш қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган таълим йўналишларига топширганлар;

🔹 Ота (онаси) хизмат вақтида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари;

🔹 Ота (онаси) хизмат вақтида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимлари фарзандлари;

🔹 Ёшлар иттифоқи тавсияномасига эга абитуриентлар (республика босқичи ғолиблари);

🔹 Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи томонидан биргаликда бериладиган тавсияномага эга абитуриентлар;

🔹 Танлов ёки мусобақа ғолиблари ҳамда давлат мукофоти соҳиблари (халқаро фан олимпиадаси, Республика ва халқаро спорт мусобақалари, Зулфия мукофоти, Тарбиячи танлови, Ҳамшира танлови, Ниҳол мукофоти, Келажак овози, Бадиий академия, Мард ўғлон).