Кимлар санаторий-курортларга бепул йўлланма олиши мумкин?
Қонунчиликка мувофиқ қуйидаги ногиронлар ва кексалар тоифаси бепул санатория-курортга йўлланмалар тақдим этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм канали маълум қилмоқда.
♦ Уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
♦ Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);
♦ Республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
♦ Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
♦ Ядро полигонларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;
♦ I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
Ёлғиз кексалар;
Пенсионерлар.
Йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар бандликка кўмаклашиш марказларига топширилиши лозим:
Ариза;
Паспорт нусхаси.
Юқоридаги фуқароларнинг имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар (ногиронликни тасдиқловчи, пенсионерлар учун гувоҳнома ва б.);
Тиббий хулоса.
Йўлланмаларни бериш даврийлиги қуйидагича.
Ҳар йили (навбат асосида):
1.Уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;
2.Республика аҳамиятига молик;
3.Шахсий пенсия олувчи шахсларга;
4.Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли;
5.Ногирон бўлиб қолган шахсларга;
6.Ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга;
7.Ёлғиз кексаларга;
Икки йилда бир маротаба (навбат асосида):
8.Уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;
9.Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинларига (бева эрларига);
I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;
10.Санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда, навбат асосида, аммо 3 йилда 1 маротаба —пенсионерларга.
Йўлланмалар ўн икки кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан камида 10 кун олдин берилади.