Кексалар санаторийларда даволаниш учун йўлланмани қаердан олиши мумкин?
Эндиликда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар фақат ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали берилади.
Йўлланмалар қуйидаги тоифадаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилади:
➖Уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
➖Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);
➖ Республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
➖Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
➖Ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;
➖I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
➖Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар;
➖ Ёшга доир пенсия олувчилар.
Эслатиб ўтамиз, мазкур масалада давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.