Кимёвий моддаларни ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини стандарт намуналари билан бирга сотиши керак
“Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ:
2021 йил 1 мартдан бошлаб пестицидлар, гербицидлар ва бошқа заҳарли кимёвий моддаларни ишлаб чиқарадиган ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирадиган хўжалик юритувчи субъектлар ушбу моддаларнинг стандарт намуналари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши фойдаланиш учун рухсат этилган кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари, дефолиантлар ҳамда ўсимликлар ўсишини бошқарувчи воситалар рўйхатига киритилишини ва ушбу стандарт намуналари билан бирга сотилишини таъминлайди.