Клинтоннинг устидан кулгани учун 10 йил қамоқ жазосини олди

АҚШда жамият ярашувининг ҳеч қандай белгилари кўзга ташланмаяпти, деб ёзади “Мир Новостей” (2021 й. 6-сон) ҳафтаномаси. Аксинча мамлакатда собиқ Президент тарафдорларига қарши тазйиқ кучаймоқда. Ҳокимиятни эгаллаган Демократик партияга нисбатан мухолифатда бўлганлар очиқчасига таъқиб остида қолмоқда.

Fox News таниқли шарҳловчиси Такер Карлсон, демократлар салгина ўзгача фикрловчиларни ҳам бошига тош ёғдиришга киришдилар, деб ёзади. Улар ўз назоратларида бўлмаганларга қарши барча ахборот ресурсларини сафарбар этмоқда.

Яқинда полиция твиттерда Хиллари Клинтон устидан кулганликда айблаб бир кишини ҳибсга олди. Энди у 10 йил қамоқда ўтиради. Трамп митингларида оломоннинг “Чириган Хиллари панжара ортига ташлансин” деб хитоб қилган давр ўтмишда қолди. Бундай сўз учун энди озодликдан маҳрум бўлиш мумкин.

Демократлар мухолифатдаги сиёсий партияга қарши уруш эълон қилмоқда, деб таъкидлайди Карлсон. Бунга қарши дунёдаги энг қудратли разведкадан фойдаланилмоқда. Улар ҳатто ҳеч қандай хавф туғдирмайдиган ювош республикачилар шаънини ҳам булғашмоқда. Карлсоннинг сўзларига қараганда, уларни “Ал Қоид” билан боғлиқ хавфли террорчилар деб аташмоқда. Агар кимдир бунга эътироз билдирса, Конгрессдан ҳайдаш билан таҳдид қилинмоқда.

“Бу ҳаракатлар замирида ҳокимиятни эгаллаш мақсади ётибди, - деб ҳисоблайди Карлсон. – Демократик партия аллақандай эркинлик, ҳуқуқ-тартибот, мавжуд ҳуқуқлар каби эзгу принциплар учун фаолият юритаётгани йўқ.

У ўз сайловчилари турмуш шароитини яхшилашни зиммасига олмоқчи эмас. У бутун ҳокимиятни қўлига олиб, атрофидаги барча соҳани назоратида ушлаш учун интиляпти”.

Т.Шомуродов тайёрлади.