Конституция менинг ҳаётимда

Самарқанд давлат университети академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигинннг йигирма етти йиллиги муносабати билан шу шиор остида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда таъкидланганидек, халқимизнинг истиқлол ва озодлик учун олиб борган машаққатли кураши, миллий манфаатларимиз ва интилишларимизга асосланган халқаро ҳуқуқ нормалари билан қиёсланган муҳим ҳужжатни қабул қилиш билан Ўзбекистон бутун дунёга инсон ҳуқуқларининг муқаддаслиги ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини расман эълон қилди. Ўша дақиқадан эътиборан халқимизнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши, ўз миллий бойликларига ўзи эгалик қилиши Конституцияда белгилаб қўйилди.
- Бош қонунимиз ҳалқимизнинг келажакка, ёруғ кунларга бўлган ишончини мустаҳкамлади, - дейди академик лицей директори ўринбосари Неъмат Абиев. - Инсон ҳақида ғамхўрлик, унинг қонуний мафаатларини ҳимоя қилиш, хуқуқларини таъминлаш асосий масала ҳисобланади. Бугунги тадбиримиз ҳам ўқувчиларимизнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, Бош Қомусимизга бўлган меҳрини юксалтиришга қаратилган.
Тадбир давомида ўқувчилар томонидан Конституция моддалари асосида яратилган саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Тўлин СИДДИҚОВ.