Кооперация алоқалари ўрнатиш корхонага фойда келтиради

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимовнинг ҳудудда маҳаллийлаштириш ҳамда корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини самарали ўрнатишни ташкил этишга қаратилган топшириғига асосан шу йил 8 июнь куни вилоятимизда фаолият юритаётган «SamAuto», «UzAuto Trailer» «UzTruck and Bus Motors” қўшма корхоналари мутахассислари иштирокида тадбирлар ташкил этилади.
Ўзаро ҳамкорлик, хизматлар ва маҳсулотлар тақдимоти, музокараларга киришиш асосида ўтказилиши мўлжалланган тадбир дастлаб соат 10:00 да Самарқанд туманидаги "Azia Metall Prof" масъулияти чекланган жамиятида бўлиб ўтади. Шундай тадбир соат 15:00 да «Ургут эркин иқтисодий зонаси»да ташкил этилади.
Ушбу тадбирларда автомобилсозлик корхоналарининг кооперация асосида импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш таклифлари, бутловчи буюмлар ва қўшимча эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш имкониятлари, корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари ва ишлаб чиқараётган маҳсулотлари намойиш этилади.
Нуфузли автомобилсозлик корхоналари билан ҳамкорликда фаолият юритиб, бу корхоналар билан кооперация алоқаларини ўрнатмоқчи, бутловчи қисмлар тайёрлаш билан фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган корхона раҳбар ва мутахассислари карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ушбу тадбирларда фаол иштирок этиши сўралади.