Кўпчилик абитуриентлар бир хил балл тўпласа, лекин квота сони кам бўлса нима бўлади?
- 08.09.2020 09:30
- 854
- Таълим
Aгар бир нечта абитуриент грант ёки контрактнинг энг охирги чизиғида бир хил балл тўпласа, унда улардан қайси бири грант ёки контрактга кирган деб ҳисобланади?
Ушбу саволга Давлат тест маркази қуйидагича жавоб беради:
- Давлат грантига 10 та жой ажратилган дейлик. 9, 10, 11-ўринлардаги 3 нафар абитуриент бир хил балл тўплаган. Бундай вазиятда учаласи ҳам давлат грантига қабул қилинади, давлат гранти учун қўшимча жой ажратилади.
Контрактда ҳам худди шундай вазият. Кириш чизиғининг охирида квотадан кўпроқ бўлган абитуриентлар бир хил балл тўплаган бўлса, уларнинг барчаси ўқишга кирган деб ҳисобланади ва қўшимча жой ажратилади.
Худди шу қоида бакалавр учун ҳам, магистратура учун ҳам бирдек амал қилади.