Корея Республикаси миллий солиқ хизмати делегация аъзолари Самарқандда
- 18.05.2019 09:06
- 130
- Самарқанд
Мамлакатимизга ташриф буюрган Корея Республикаси миллий солиқ хизмати раҳбари Хан Сун Хи бошчилигидаги делегация аъзолари Самарқанд шаҳрида бўлди.
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасида ўтказилган учрашувда кореялик меҳмонларга солиқ тизимидаги ислоҳотлар, соҳа ходимлари ва солиқ тўловчиларга яратилган шароит, имкониятлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, Жанубий Корея миллий спорт тури ҳисобланган таэквандо WTF бўйича вилоят терма жамоасининг кўргазмали чиқиши намойиш этилди.
Меҳмонлар ташриф давомида Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларини томоша қилди.
Теглар:
Корея
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа