Коронавирус “енгилмас”ми?
- 25.07.2020 14:49
- 711
- COVID-19
COVID-19 коронавирус инфецияси “енгилмас”, деган хулосага келди Миннесота университети олимлари.
АҚШнинг ушбу университети олимлари коронавирус устидан ҳеч қачон тўлалигича ғалаба қозонилмаслигини, сабаби, у одам организмига ўта тез мослаша олишини таъкидлашмоқда.
Уларнинг фикрига кўра, вакцина фақатгина вирус тарқалишини чеклайди. Бироқ у одамларга узоқ муддатли иммунитет бера олмайди. Вакцина бир неча ойдан бир неча йилгача ҳимоя қила олиши мумкин. Чунки вакцинадан сўнг одам организмида пайдо бўлган анти таначалар вақт ўтиши билан кучсизланади.
Шу сабабдан ҳам COVID-19 вируси шамоллаш вируслари сингари инсоният билан бирга қолади. Бироқ мутахассислар келажакда кенг самарали вакцина пайдо бўлиши эҳтимоли йўқ эмаслигини ҳам таъкидлашди.
Теглар:
COVID-19