Коронавирус ҳақида 1981 йилда ёзилган эди

Сайёрамизда ҳалокатли коронавирус тарқалаётган бугунги кунда COVID-19 Хитойнинг Узаедаги махсус лабораториясидан «қочгани» ҳақидаги миш-мишлар бот-бот тилга олинмоқда. Хитой ҳукумати бу тахминни инкор этмоқда. Аммо… юқумли вирус ҳақида америкалик ёзувчи Дин Кунце 1981 йилда ўзининг «Зулмат кўзи» асарида ёзгани кишида ҳайрат уйғотади.

Асарда аллақандай вирус «Ухан-400» рамзий номда Хитой лабораториясида оммавий қирғин қуроли сифатида яратилгани ёзилади. Орадан қирқ йил ўтса-да, романда тасвирланган вазият ҳозирги кундаги фаолиятга бир томчи сувдай ўхшайди. Китоб сюжетига кўра, ҳарбий лабораториядан аллақандай олим Хитойнинг дискка ёзилган энг хавфли биологик қуролини АҚШ махсус хизматига бериш учун америка ҳукумати тарафига ўтади. Ушбу қурол ёрдамида Хитой аҳолиси Ер юзи бўйича алоҳида шаҳарларни ва давлатларни олдиндан тарк этишни режалаштирганди. Коронавируснинг номи ва бугунги кунда пайдо бўлиши фантаст-ёзувчининг қайсидир маънода ҳақ бўлиб чиққанини кўрсатмоқда.

Тоғаймурод ШОМУРОДОВ тайёрлади.