Коронавирус Жиззахга ҳам етиб келди

Бугун, 7 апрель соат 12:00 ҳолатига Жиззах шаҳрида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилди.

Аниқланашича, икки нафар гумонланувчининг кейинги таҳлилларида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Айни пайтда мазкур 2 нафар бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Яна икки нафар гумонланувчининг кейинги таҳлиллари ҳозир текширув жараёнида.

Вилоятимизда коронавируснинг олдини олиш борасидаги профилактика ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда. Бу борада барча зарурий чоралар кўрилаяпти.

"Вилоятимиз аҳлидан ваҳимага берилмасдан, карантин қоидаларига қатъий амал қилишларини, шунингдек, фақатгина дастлабки расмий манбалар томонидан тарқатилган ахборотлардан фойдаланишларини сўраймиз", дейилган Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабарида.