Коронавирус оғир асоратларга олиб келмаслиги учун нима қилиш керак?

Исроил касалхонаси терапия бўлими мудири, шифокор-инфекционист Галина Голцманнинг айтишича, коронавирусга чалинган беморларда оғир асоратлар юзага келишининг олдини олиш учун оғир белгилар бўлмаган тақдирда ҳам қоннинг кислород билан тўйинганлик даражасини кузатиб бориш керак.

Агар сатурация кўрсаткичи 94 фоиздан паст бўлса, бемор ўзини яхши ҳис қилган ҳолатда ҳам шифохонага бориш зарур. Ҳолатни кузатиб бориш учун мутахассис сатурацияни ўлчовчи пулсоксиметр сотиб олишни тавсия қилмоқда.

Шифокор симптомлар енгил бўлганда коронавирусни оддий гриппдек даволаш: дам олиш, иссиқ суюқлик ичиш ва зарур ҳолатда парацетамол асосидаги иссиқ туширувчи дори қабул қилиш ҳақида маслаҳат бермоқда.

Шунингдек, зудлик билан COVID-19 га тест топшириш ва ЎРВИнинг илк симптомларидаёқ ўз-ўзини изоляция қилиш лозим.