Коронавирусдан тузалгач ҳам ҳолсизлик кузатилса, нима қилиш керак?
Коронавирусдан тузалганидан кейин бемор реабилитация жараёнидан ўтади. 2 ойгача "Аспирин" ичиб туриши керак, чунки касалликдан кейин ҳам томирларда тромблар қолади ва дори уларни тиклашга ёрдам беради.
Оқсилга бой овқатларни истеъмол қилиш керак. Ҳазм қила олиш кучига қараб овқат миқдорини белгилаш керак. Табиий маҳсулотлардан тайёрланган таомларни истеъмол қилавериш зарур.
Организм қайта тикланишида суюқлик жуда муҳим.
Организмга ўзини-ўзи тиклаб олиши учун имкон бериш керак. Бунда антибиотикларни қабул қилмаслик зарур, чунки улар қайта тикланиш жараёнини сустлаштиради ва иммунитетни туширади.
Машҳура Зоҳидова,
тиббиёт фанлари доктори, профессор.