Коронавирусга чалинган болани уй шароитида қандай даволаш керак?
- 19.01.2022 15:20
- 344
- COVID-19
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Абдуманнон Абдуқаюмов тавсиялари.
Коронавирус болаларда одатда енгил кечади: асосан тана ҳароратининг кўтарилиши, томоқ оғриғи, бурун оқиши, йўтал, бош оғриғи кузатилади.
Бунда, тана ҳарорати бир ёшгача бўлган болаларда 38,0, бир ёшдан ошган ўғил-қизларда эса 38,5 даражадан ошмагунча, ҳеч қандай дори воситалари бериш тавсия этилмайди.
Айниқса, антибиотиклар вирусли инфекцияларда умуман натижа бермайди.
️Тана ҳарорати юқоридаги ўлчовлардан ошганда, ибупрофен ёки парацетамол ичириш тавсия этилади.
Кичик ёшли болаларга иситма туширувчи свечаларни ҳам қўлласа бўлади.
Уй шароитида коронавирусга чалинган болаларни даволаш:
- 3 кунгача ҳар соатда оз-оздан суюқлик ичирилади;
- дармондориларга бой таом ва маҳсулотлар берилади;
- ўз вақтида ва меъёрида ухлаш чоралари кўрилади;
- витаминлар истеъмол қилинади.