Коронавируснинг янги штамми сабабли Вьетнамда 80 минг киши эвакуация қилинди
- 29.07.2020 08:30
- 205
- COVID-19
Коронавируснинг янги штамми ҳуружи сабабли Вьетнамнинг Да Нанг шаҳридан 80 минг киши эвакуация қилинди.
Skynews тақдим этган маълумотга кўра, шаҳар ҳудудида 11 нафар коронавирус ҳолати аниқланган. Маълум қилинишича, сўнгги уч ой ичида Вьетнамда коронавирус ҳолати аниқланмаган.
Вьетнамнинг марказий VTV телеканали берган хабарга кўра, генетик таҳлил натижалари COVID-19нинг илгари учрамаган янада юқимлироқ ва тажовузкор янги штамми эканлигини кўрсатган.
27 июль куни Россия истеъмолчилар назорати (Роспотребнадзор), коронавируснинг Вьетнамда аниқланган янги штаммини россиялик мутахассислар ўрганиб чиқишини маълум қилди.