Коррупция урчигани туфайли “Нархоз” ректори ишдан олинди

Узоқ йиллар давомида турли “ўйин”лари билан кенг оммага машҳур, халқ орасида “пулхоз” номи билан танилган Тошкент давлат иқтисодиёт университетида катта ўзгаришлар содир бўлмоқда, деб ёзмоқда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев телеграм каналида.

Бугун Президент маслаҳатчилари Шерзод Кудбиев ва Абдужаббор Абдувоҳидов ҳамда ДХХ, прокуратура органлари вакиллари бошчилигида ўтказилган йиғилишда олий таълим муассасалари уйғониши зарурлиги, бундан буён қабул жараёнидан бошлаб, битириш жараёнига қадар очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосий масала бўлиши, бунга қарши чиққанларга қатъий жазо кўрилиши таъкидланди.

Бунинг биринчи исботи сифатида ТДИУ ректори Баҳодир Ходиев лавозимидан озод этилди.
Бунинг ортидан “Нархоз”да катта тозалаш ишлари ҳам амалга оширилиши таъкидланди.