Корхона ўзганинг товар белгисидан такроран рухсатсиз фойдалангани учун жазога тортилди
Вилоят адлия бошқармаси хабарига кўра, асосан сутни қайта ишлаш, табиий сут ва сут-қатиқ озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек турли музқаймоқлар ишлаб чиқарувчи “A-B” (қисқартирилди) МЧЖ томонидан “Mars incorporated” (АҚШ) компаниясига тегишли бўлган “Snickers”, “Mars” номли товар белгиларига ўхшаш музқаймоқ ишлаб чиқариб, савдога чиқараётганлиги аниқланган.
Компания ишончли вакили Самарқанд вилоят адлия бошқармасига бу борада мурожаат йўллаб, компанияга тегишли товар белгисидан ҳуқуқ эгасининг розилигисиз фойдаланаётганлигини айтган. Бошқарма томонидан мурожаат асосида ўрганиш ўтказилиб, “Mars incorporated” компаниясининг ушбу товар белгилари Интеллектуал мулк агентлиги томонидан миллий тизим орқали жамланма ва шакил кўринишида 1995 йилда “Snickers” ҳамда 2005 йилда товар белгилари тегишли тартибда рўйхатга олинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳуқуқий муҳофаза берилгани аниқланган. Мазкур қонунбузилиши юзасидан “А-В” МЧЖга молиявий жарима қўлланилган.
Мазкур корхона “Mars incorporated” корхонасига тегишли товар белгиларидан рухсатсиз фойдаланганлиги учун аввал ҳам жавобгарликка тортилган. Бундан ташқари, бундай ҳолат Швейцариянинг “Sосiete des Produits Nеstle S.A. компанияси билан ҳам такрорланган эди, дейилади адлия хабарида.