Кўз касаллигидан азият чеккан фуқаро Саховат ва кўмак жамғармаси ёрдами туфайли дардни енгди

Самарқанд шаҳридаги “Тожмаҳал” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х.Тўхтамуродов бир неча йилдан буён кўз касаллигидан азият чекиб келаётган эди. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлимига мурожаатидан сўнг унинг муаммоси ижобий ечим топди.
Х.Тўхтамуратовнинг кўз жарроҳлик амалиётига сарфланадиган харажатларнинг барчаси фонднинг Самарқанд шаҳар бўлинмаси қошида ташкил қилинган “Саховат ва кўмак жамғармаси” маблағлари ҳисобидан қоплаб берилди. Ҳозирги кунда унинг кўриш қобилияти анча яхшиланган.
- Бу каби хайрли ишларни амалга оширишда яқиндан ёрдам берганликлари учун “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда барча мутасадди ташкилотларга ўз миннатдорчилигимни билдираман, - дейди суҳбат Х.Тўхтамуродовнинг опаси А.Тўхтамуродова.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ахборот хизмати.