Кредит олишдаги прописка чеклови бекор қилинди

Марказий банк қарори билан “Банклар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, энди кредитларни яшаш жойидан қатъий назар исталган ҳудудда жойлашган банкдан олиш мумкин – прописканинг аҳамияти йўқ, дея хабар бермоқда “Bank va mijoz” канали.

Ушбу ўзгаришлар 2019 йил 16 октябрдан кучга кирди.