Кремль Украинада ўт очишни тўхтатишга муносабат билдирди. Грузиянинг собиқ президенти 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди. 56 та буйрак сотган 35 ёшли украиналик аёл ҳибсга олинди

🔹 "Тўдадан олдин чанг чиқарманг". Кремль Украинада ўт очишни тўхтатиш таклифига шундай муносабат билдирди. Россия президенти матбуот котиби Песковнинг айтишича, Кремл АҚШдан Саудия Арабистонидаги музокаралар тафсилотларини кутмоқда. Бундан ташқари, Песков ҳозирча Россия ва АҚШ ўртасида президентлар Путин ва Трамп ўртасида ҳеч қандай мулоқот бўйича келишувлар мавжуд эмаслигини қўшимча қилди. Кеча Саудия Арабистонида Украина ва АҚШ вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Украина Россия ҳам талабни қабул қилиш ва бир вақтнинг ўзида бажариш шарти билан 30 кунлик оташкесимга рози бўлди.

🔹 АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Исроил ва ҲАМАС ўртасида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режимини узайтириш бўйича билвосита музокараларда иштирок этиш учун Қатарга келди. ҲАМАС яна 60 кунлик сулҳ эвазига гаровга олинган 10 кишини озод қилиши кутилмоқда.

🔹 Айни пайтда олти йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили бюджет маблағларини ўғирлашда айбланиб, 9 йилга озодликдан маҳрум этилди. У 2021 йил октябрдан бери қамоқда. Грузияда у бир нечта жиноий ишларда айбланган. Саакашвили барча айблов ва чиқарилган ҳукмларни сиёсий асосли, деб ҳисоблайди.

🔹 АҚШ Польша орқали Украинага қурол етказиб беришни тўлиқ тиклади. Март бошида АҚШ ва Украина ўртасида қурол етказиш ва разведка маълумотлари алмашинуви тўхтатилган эди.

🔹 Россияда грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар сони ортиб бормоқда. 600 дан ортиқ мактаб ва 200 га яқин болалар боғчалари ёпилган.

🔹 Европа Иттифоқи 1 апрелдан АҚШга қарши савдо чораларини жорий қилади. Брюссель АҚШ томонидан жорий этилган “асоссиз божлар” туфайли бундай қадам ташлашга мажбур.

🔹 COP30 иқлим саммитига мезбонлик учун Бразилияда километрлаб ҳимояланган Амазон тропик ўрмонлари кесилмоқда. Ўрмон ўрнига 50 минг меҳмонга йўл қуришни режалаштирилган.

🔹 Маск Трамп назоратидаги учинчи партия сиёсий ташкилотига 100 миллион доллар сармоя киритмоқчи.

🔹 Украина ҳозирда дунёдаги энг ёмон демографик вазиятга эга. Ўлим даражаси туғилишдан уч баравар юқори.

🔹 Кеча Покистон хавфсизлик кучлари Балужистон вилоятида жангарилар олиб қочган поезддан гаровга олинган камида 155 нафар фуқарони озод қилди. Қолган гаровдагиларни озод қилиш бугун ҳам давом этган.

🔹 Хитой электромобиллари 2024 йилда жаҳон савдосининг 62 фоизини ташкил қилади.

🔹 Польша ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари инсон аъзолари савдоси ва 56 та буйракни сотиш билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ иштирокчиси, Қозоғистонда 12 йилга озодликдан маҳрум этилган Украина фуқаросини қўлга олди. У 2020 йилдан бери Интерпол қидирувида бўлган. Ушбу уюшган жиноий гуруҳ қурбонлари Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон, Украина, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Таиланд фуқаролари эканлиги айтилмоқда.

Г.Холдорова тайёрлади.