Кумуш мукаммал антибактериал хусусиятга эга

Кумуш инсониятга 6000 йилдан кўпроқ вақт давомида маълум бўлиб келган. Уни Миср фиръавнлари тақиб юрган. Искандар Зулқайнарнинг аскарлари ундан яраларни даволаш учун фойдаланган. Кумуш нафақат заргарлик саноатида универсал материал бўлибгина қолмай, балки у кўпчилик биз билмаган бир қатор хусусиятларга эга.

Кумушдан қилинган  буюмлар чириш ва занглашга мойил эмас. Улар сув ва ва ҳар хил кислоталар билан алоқа қилишдан қўрқмайди. Шунга қарамай, улар кўпинча қораяди. Бу қоришма таркибида мавжуд бўлиши мумкин бўлган аралашмалар ва ташқи муҳитдаги водород сульфидининг миқдори билан боғлиқлигидадир. Тамғаси қанчалик юқори бўлса, таркибидаги қорамтир рангга бўяйдиган мис шунчалик кам бўлади.

Кумуш антибактериал хусусиятга эга ва барча турдаги бактерияларнинг 650 турини ўлдириши мумкин. Шунинг учун кўплаб авиакомпаниялар самолётларида кумуш билан ишлов берилган сувдан фойдаланадилар. Бу кемада юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олади. Худди шу сабабга кўра, баъзи уй бекалари сутга кумуш танга ташлаб қўяди, шунда у анча пайтгача яхши сақланади ва ачиб қолмайди. Сут сақланишининг бу усули Америкада кенг тарқалган.

Кумуш мукаммал бактерицид хусусиятларга эга. Қадим замонлардан буён бу асл металл тиббиётда қўлланиб келинган. Ҳатто қадимги Мисрда тезроқ шифо топиши учун беморларнинг яраларига юпқа кумуш чойшаблари қўйилган. Швейцарияда кумуш танга оғриган тишга қўйилиб даволанган.

Торт ва хамир овқатларни безаш учун озиқ-овқат кумуши ишлатилади. Бугунги кунда кўпинча Е174 қўшимчаси сифатида танилган кумуш баъзида озиқ-овқат саноатида қандолат маҳсулотларини безаш учун жуда кам миқдорда ишлатилади.

Айтганча, у табиий маҳсулотлар таркибида ҳам бор. Масалан, оддий тухум сариғида кумуш кўп миқдорда бўлади.

Интернет маълумотлари асосидан Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.