Кутилмаган «рассом»

АҚШ президентининг ўғли Хантер Байден ҳеч қачон рассомликка ўқимаган. Лекин бирданига тасвирий санъат оламида пайдо бўлиб, кўргазмада ўз картинасини 500 минг долларга пуллашга муваффақ бўлди.

Оқибатда тез орада Байденларнинг коррупцион томошаси ҳақида гап тарқалди. Ўзини АҚШ президентига яқинлигини намойиш қилишни истовчилар ўзларидан бошқа ҳеч кимга сариқ чақалик қиймати бўлмаган абстракт картиналарини яхшигина пуллашга тайёр.

Маълумки, АҚШда дунёда санъат асарлари сотиладиган энг катта бозор бўлиб, у давлат томонидан назорат қилинмайди. Бу бозорга жаҳоннинг турли мамлакатлардан ҳар хил, келиб чиқиши шубҳали бўлган картиналар эркин оқиб келади.

***

«Ақллилик» балоси

Ер юзи аҳолисининг руҳий саломатлиги ҳолати оғир ва йилдан-йилга баттар бўлиб бормоқда… Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шундай хулосага келди, деб ёзади «МН» (2021 й 4-сон).

Бугун жаҳонда тахминан 1 млрд. руҳий ҳолати бузилган киши бор. Улардан асосий қисми депрессия (жазава)дан изтироб чекяпти. Ҳар йили 200 млн. одам шу хатарли ҳолатга дучор бўлади. Ўз жонига суиқасд қилишга ҳам шу мажбур қилади: ҳар йили 800 минг киши жонига қасд қилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти барча мамлакатларни ушбу ижтимоий касалликнинг олдини олиш – меҳнат шароитларини яхшилаш, оиладаги зўравонликка чек қўйиш, ўсмирларни бўш вақтларини интернет, виртуал оламда эмас, спорт, бошқа маданий кўнгилочар томошаларга жалб этишга чақиради.

БМТ қарорига кўра, 1992 йилдан буён дунёда 12 октябрь Бутунжаҳон руҳий саломатлки куни сифатида нишонланиб келмоқда.

Т.Шомуродов тайёрлади.