Куйдирилган сариёғ кузда иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради

Бундай сариёғ таркибида В гуруҳи, шунингдек, А, Е, D, РР витаминлари мавжуд. Қайта ишлаш жараёнида ёғдан барча зарарли моддалар “буғлаб чиқарилади”, фақат фойдалилари қолади.

Куйдирилган сариёғнинг энг муҳим компоненти, табиий келиб чиқиши "Омега-6" оиласининг ярим тўйинган ёғли (линол) кислота бўлиб, у иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва турли вирусли инфекциялар билан касалланиш эҳтимолини камайтиради.
Шамоллаганда бундай маҳсулотни сутга қўшиб, уни қиздириб, ичиш фойдали. Ичимлик нафас олиш йўлларини "мойлайди" ва йўталга қарши восита сифатида хизмат қилади.