Кузатилаётган иссиқ сабаб поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади

Маълумки, айни кунларда Республикамиз ҳудудида кескин иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда.

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳарорат кўтарилиши ва натижада ер усти темир йўлларининг релслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори даражага етиши мумкин.

Бундай иссиқ ҳаво ҳарорати темир йўл изларига ўз таъсирини ўтказади. Шу боис, йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади.

Ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилинган поездларнинг совутиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкин.

"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ ўз мижозларидан, аномал иссиқлик туфайли юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўрамоқда.