Кузги рацион: Иммунитетни нормал ҳолатда сақлаш учун нима қилиш керак?

Бунинг учун соғлом овқатланиш ва керакли витаминларни ўз ичига олган мева ва сабзавотларни танлаш кифоя.

• Тузланган карам, киви, цитрус мевалари, наъматак таркибида - C витамини;
• Ёнғоқ, жигар ва ўсимлик ёғи таркибида - Е витамини;
• Тухум, парранда гўшти, денгиз маҳсулотлари, балиқ таркибида - селен, магний ва рух;
• Исмалоқ ва сабзи таркибида - Бета-каротин;
• Зайтун мойи таркибида (кунига 2 ош қошиқ кифоя) вируслардан ҳимоя қилувчи иммун стимуляторлари – Полифеноллар мавжуд.

Ичак микрофлораси ҳам иммунитет билан боғлиқ. У қанчалик соғлом бўлса, инсон иммунитети шунчалик кучли бўлади. Ферментланган пиширилган сут, ряженка, творог, йогуртлар каби сутли маҳсулотлар ичак фаолиятини нормаллаштиришга ёрдам беради.