"ЛДХР"нинг тан олиниши: Байден санкциялар тўғрисидаги фармонни имзолади

АҚШ президенти Жо Байден Россия томонидан “республикаларни” тан олгани муносабати билан “ЛДХР”га нисбатан санкциялар жорий этиш ҳақидаги фармонни имзолади. Ҳужжат матни кеча, 21 февраль куни Оқ уй матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

“Президент Путиннинг ҳаракатлари Россиянинг Минск келишувлари бўйича ўз зиммаларига олган мажбуриятларига зид келади, Россиянинг дипломатияга содиқлиги, Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига путур етказади”, дейилади ҳужжатда.

Фармонда қуйидагилар тақиқланади:

Америка Қўшма Штатларидан бўлган шахс томонидан, улар қаерда бўлишидан қатъи назар (индивидуал ёки юридик - таҳр.) "ДХР" ёки "ЛХР"деб аталувчи ҳудудга янги инвестициялар киритиш;

Тўғридан-тўғри ёки билвосита "ДХР" ёки "ЛХР" деб аталадиган ҳудуддан ҳар қандай товар, хизмат ёки технологияларни Қўшма Штатларга импорт қилиш;

АҚШдан ёки АҚШ фуқароси томонидан, қаерда бўлишидан қатъи назар, ҳар қандай товар, хизматлар ёки технологияларни “ЛХР” деб аталмиш ҳудудга экспорт қилиш, реэкспорт қилиш, сотиш ёки тўғридан-тўғри ёки билвосита етказиб бериш;

Юқоридаги тақиқларга боғлиқ бўлган чет эллик шахс томонидан амалга оширилган ҳаракат, АҚШ шахси томонидан (қаерда бўлишидан қатъи назар) ҳар қандай тасдиқлаш, молиялаштириш, ёрдам бериш ёки кафолатлаш.

Бундан ташқари, ҳужжат АҚШ маъмуриятига “ДХР” ва “ЛХР”да фаолият юритувчи шахслар ва у ерда ишловчи ташкилотлар раҳбарияти вакилларига нисбатан санкциялар қўллаш ваколатини беради.

Россия президенти Владимир Путин 21 февраль оқшомида россияликларга мурожаат қилиб, Луганск ва Донецк халқ республикаларининг мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги фармонларни, шунингдек, ЛХР ҳамда ДХР билан дўстлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартномаларни имзолади.

Россия парламентининг ҳар икки палатаси бугунги йиғилишларда Россия Федерацияси президенти қарорини ратификация қилиши кутилмоқда.

Санкциялар рўйхатига киритилиш АҚШдаги активларни музлатиш ва Америка фуқаролари ёки компанияларига унинг санкция остидагилар билан бизнес юритишни тақиқлашни англатади.

Эслатиб ўтамиз, Украина президенти Владимир Зеленский билан суҳбатда Байден ўз суҳбатдошини Россиянинг Украинага кейинги эҳтимолий босқинига Вашингтон ва унинг иттифоқчиларининг муносабати тез ва қатъий бўлишига ишонтирган эди.

Россия президенти Владимир Путин 21 февраль оқшомида россияликларга мурожаат қилиб, Луганск ва Донецк халқ республикаларининг мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги фармонларни, шунингдек, ЛХР ҳамда ДХР билан дўстлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартномаларни имзолади.

Россия парламентининг ҳар икки палатаси бугунги йиғилишларда Россия Федерацияси президенти қарорини ратификация қилиши кутилмоқда.