Лондон Россияни вакцина ҳақидаги маълумотларни ўғирлашга уринишда айблади
- 18.07.2020 08:30
- 326
- Хориж

Буюк Британиянинг Кибер хавфсизлик маркази Россия билан алоқадор бўлган хакерлар АҚШ, Буюк Британия ва Канададан коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш ҳақидаги маълумотларни ўғирлашга ҳаракат қилганини таъкидлади.
Маълумотга кўра, кибер жосуслик билан шуғулланувчи АРТ29 ёки Dukes ва Cozy Bear гуруҳларининг Россия разведкаси учун ишлаш эҳтимоли юқори. Улар жорий йил давомида вакцина ишлаб чиқариш ишларини олиб бораётган турли ташкилотларга кибер ҳужумлар уюштириб келган.
Ушбу айбловга жавобан Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москва илмий-текшириш марказлари компьютерларини кимлар бузиб киришга ҳаракат қилганини билмаслигини ва кибер ҳужумларга Кремлнинг алоқаси йўқлигини маълум қилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Маҳалланинг фариштаси
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Дарахт устидаги қишлоқ
- 2 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Аҳоли ва қишлоқ хўжалиги рўйхатга олинади
- 2 соат аввал
- Жамият
Исроил қўшинлари чиқарилгандан сўнг Ғазодаги ҳолат
- Бугун, 16:35
- Хориж
От тепкисин от кўтарар, туя эмас
- Бугун, 16:32
- Мутолаа