Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Маданият марказларидаги тўгараклар пуллик бўлди ва уларнинг аъзолари сафи кенгая бошлади

Бу ҳақда вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Хўжақул Муҳаммадиев ва Самарқанд шаҳар маданият бўлими мудири Ортиқ Султонов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Дастлаб, бошқарма бошлиғи Х.Муҳаммадиев маданият марказларидаги тўгараклар, ўтказилаётган маданий тадбирлар, тизимдаги янгиликлар, қийнаб келаётган муаммолар ва уларнинг ечими бўйича кўрилажак чоралар хусусида тўхталди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилда вилоятдаги барча шаҳар ва туман маданият бўлимларига қарашли 78 та маданият марказларида 18 йўналишдаги 484 та тўгараклар ташкил қилинган. Уларга 5 760 нафар ҳаваскор қамраб олинган.

- Шу пайтга қадар маданият марказларида фаолият юритадиган тўгараклар бепул эди, - дейди Ортиқ Султонов. – Уларда қатнашадиган ҳаваскорлар бир кун келса, бир кун келмасди. Июнь ойидан бошлаб тўгаракларимиз пуллик бўлгач, аъзоларимиз машғулотларга тўлиқ қатнашадиган бўлди. Тўгарак раҳбарлари учун ҳам зарур шароитлар яратилди. Тўғри, бугунги кунда маданият марказлари моддий техник базаси, ходимларнинг ойлик маошлари камлиги масалалари ачинарли. Биз бу каби муаммоларга ечим топиш учун ички имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз. “Нурафшон” маданият саройи қошида санъаткорлар либослари цехи ва бу ерда тайёрланган маҳсулотлар савдо дўконини ташкил этишни режалаштирганмиз.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.

Тўлқин Сиддиқов.