"Мафтун бўлдим"
Фильм режиссёр Абдувоҳид Ғаниев томонидан "Dono Productions" киностудиясида суратга олинган.
– Бугунги кунда хусусий кинокомпанияларда янгича анъана авж олмоқда, – дейди фильм бош продюсери Баҳодир Ҳошимов. – Айрим киноижодкорлар Яқин Шарқ ёки Европа давлатларида фильм суратга олишни, чет эл актёрларини фильмларига таклиф этишни урф қилмоқда. Биз эса ушбу фильмда машҳур актёрлар эмас, вилоятларни кезиб, эл ичидан иқтидорларни танлаб, миллий халқ мусиқа ва рақсларининг янгича тасвирий ечимини топишга ҳаракат қилдик.
Ижодий учрашувда кино мухлислари фильмнинг яратилиш жараёни ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Маҳмуд НАЗАРОВ.