Маҳкумларга сайловларда иштирок этиш ҳуқуқи берилади

Сайловлар тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган Қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Қонун билан Конституция ва бир қатор қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Конституцияга киритилган ўзгартиришга мувофиқ ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жинояти учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларга сайловларда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра эндиликда ички ишлар органи ходимлари Қонунчилик палатасига ёки маҳаллий Кенгаш депутатлигига сайлана олмайди.