Маиший газ баллон, электр энергияси, моддий ёрдам, уй-жой ва банк кредити... Булунғурда ҳам аҳоли муаммолари бўйича қабул ўтказилмоқда
Aйни вақтда Ўзбекистон Республикасининг Президентининг Булунғур туманидаги халқ қабулхонасида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг қабули бўлиб ўтмоқда.
Туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда илк бор ташкил етилган мазкур қабул орқали фуқаролар ўзларининг сайлов участкасидан сайланган депутатларига мурожаат қилишмоқда.
Қабул жараёнларига тумандаги барча ташкилот ва муассасаларнинг раҳбар ҳамда масъул ходимлари ҳам жалб этилган бўлиб, ҳар бир мурожаат шу жойнинг ўзида манфаатдор ва масъул томонлар иштирокида атрофлича муҳокама қилиниб, зарурий вазифалар белгилаб олинмоқда.
Aйни вақтга қадар депутатлар томонидан 50 дан ортиқ мурожаатлар тингланиб, ўрганиб чиқилди. Ҳокимликка кўра, аҳоли томонидан энг кўп, маиший газ баллон, электр энергияси, моддий ёрдам, уй-жой ва банк кредити масалаларида мурожаатлар тушмоқда. Қабул жараёнлари давом этмоқда.