Мактаб битирувчилари учун касбга йўналтириш тизими яратилади
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим муассасалари битирувчилари ўз иқтидори ва қизиқишларига мос касбни танлаб олиши, меҳнат бозорида муносиб ўрнини топиши, касбий фаолиятида муваффақиятга эришиши учун «Касбга йўналтириш тизими» жорий этилади;
7-синфдан бошлаб ўқувчилар ўртасида интерактив сўровномалар ўтказилиб, касб-ҳунарга бўлган қизиқиши аниқланади ва уларнинг маълумотлар базаси яратилади;
7-синф ўқувчилари учун ҳар ойда бир марта «Касблар оламига саёҳат» мавзусида махсус курслар, 8-синф ўқувчилари учун ҳар чоракда камида бир маротаба «Менинг келажакдаги касбим» мавзусида семинар-тренинглар олиб борилади;
9-синф ўқувчиларининг касбий мойиллиги бўйича ўтказилган педагогик-психологик ташхислар натижалари асосида келгусида аниқ ишчи касблар бўйича касб-ҳунар мактабларида таълим олиши мумкин бўлган ўқувчилар ўртасида касбга йўналтириш ишлари олиб борилади;
тизимнинг афзаллиги — ўқувчилар тизимли равишда касб-ҳунарга йўналтирилиб борилади, онгли равишда касб танлашга ва тўғри танлашга эришилади.
Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва педогогик-психологик республика ташхис маркази бўлим бошлиғи Ҳаёт Фозилжонов маълумот берди.