Мактаб майдонидаги ноқонуний қурилиш тўхтатилди

2017 йил 17 октябрда туман ҳокимининг 2668-Қ сонли қарори қабул қилинган. Унга кўра, маҳаллада яшовчи фуқаро Э.Тугалов томонидан мактаб ҳудудидан 120 квадрат метр ер майдонида ҳомийлик маблағи асосида қурилиш ишларини вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси билан келишилган ҳолда, АРТ ва лойиҳа ҳужжатлари асосида амалга оширилиши белгиланган.

Фуқаро Э.Тугалов томонидан қурилиш ишлари ўзбошимчалик билан олиб борилганлиги натижасида туман ҳокимлиги ҳамда алоқадор ташкилотлар билан ҳамкорликда объект­да қурилиш ишлари тўхтатилди".