Иситиш тизимида муаммо бўлгани учун Самарқандда 97 та, республикада 931 та боғча фаолияти вақтинча тўхтатилган

Мактабгача таълим вазирлиги хабарига кўра, вазирлик ишчи гуруҳи жойларда МТМларнинг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёргарлигини ўрганиб чиққан.
Ўрганиш натижаларига кўра, иссиқлик тизимида муаммо бўлган боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Қайд этилишича, республика бўйича 931 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги етарли бўлмаганлиги сабабли фаолияти вақтинчалик тўхтатилган.
Самарқанд вилоятида вақтинча ёпилган боғчалар сони 97 тани ташкил этади. Мавжуд муаммолар бартараф этилгач, мазкур МТМлар иш фаолияти қайта тикланиши маълум қилинган.