Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мамлакатимизнинг ёш курашчилари Самарқандда йиғилди

Самарқанд шаҳрида миллий кураш бўйича 2002-2003 йилларда туғилган ўғил ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.

Унда республикамизнинг барча ҳудудларидан келган 800 нафардан зиёд ёш полвонлар уч вазнда гиламда беллашмоқда.

Тадбир аввалида 18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Давлатимиз байроғи бутун зал бўйлаб ҳилпиради.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Р.Қобилов, Ўзбекистон миллий кураш федерациясининг илмий ва назорат кенгаши раҳбари О.Ҳайитов сўзга чиқиб, ўзбек миллий курашининг нафақат юртимизда, балки дунё миқёсида кенг оммалашиб бораётгани, олимпиада ўйинлари таркибига киритилганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа жорий йилнинг 15 ноябрига қадар давом этади.

Бахтиёр МУСТАНОВ.