Мақсадимиз - ҳар бир оилага соғлик ва фаровонлик олиб кириш

#Реклама

Ўн уч йилдирки, Малайзиянинг халқаро “Gano Excel” корпорацияси билан Ўзбекистоннинг “Gano Shifo”масъулияти чекланган жамияти яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Корпорация ўзининг бренд маҳсулоти бўлган, инсон ҳужайраси озуқаси ҳисобланган микронутрентлари орқали кўплаб ўзбекистонликларни, хусусан, самарқандликларнинг соғлом ва фаровон яшашига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

2009 йилда “Gano Shifo” МЧЖ Тошкент шаҳрида ўз ишини бошлаган бўлса, бугунга келиб, Самарқандда ҳам алоҳида янги офисларни ишга туширмоқда. Вилоят бўйича 60 дан зиёд якка тартибдаги тадбиркорлар инсон саломатлиги учун бир оила бўлиб ишламоқда.

Ана шундай янги офисдан бири Самарқанд шаҳрининг Ибн Сино кўчаси, 4-А уйда (мўлжал болалар кўп тармоқли шифохонаси) ўз фаолиятини бошлади. Бинода 20 дан ортиқ якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда 2 та Гано-смарт дўкон учун зарур шарт-шароит яратилган. Уларга 2016 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган оилавий тадбиркорлар Абдуғофир Тиркашев ва Маҳлиё Қодирова, Шокир Ҳасанов ва Райҳон Ибрагимова, якка тартибдаги тадбиркорлар Жасур Умурзоқов, Зебо Ибрагимова "Устоз-шогирд" анъаналари асосида инсон саломатлиги сирларини ўргатади.

Бинонинг очилиш маросимида “Gano Shifo” бош директори Лазиза Акбарова иштирок этиб, марказ самарқандликларнинг саломатлиги тикланиши, оилавий фаровонлиги яхшиланишига хизмат қилишини таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда “Gano Excel-Ўзбекистон” Ўзбекистон-Малайзия қўшма корхонаси қадоқлаш заводи директори Газанфар Низомиддинов, заводнинг сифат бўйича директор ўринбосари Фу Син Конг ҳамда республиканинг бошқа вилоятларидан келган юзлаб якка тартибдаги тадбиркорлар қатнашиб, ходимлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди ва тажриба алмашишди. Вилоятимизнинг барча туманларидан келган истеъмолчилар ҳам мазкур тадбир меҳмони бўлди.

Тадбирда сўз олган 1-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби Ражаб Ҳасанов ўзининг илиқ фикрларини билдирар экан, ташкилотнинг келгуси ривожи учун қўлларини дуога очди. Бино очилиши рўза ойининг бошланишига тўғри келганида ҳам катта ҳикмат бор, дея барчага омонлик тилади. Барча меҳмонларга ифторлик дастурхони ёзилди. Ташкил этилган концерт дастури ҳам йиғилганларга ўзгача руҳ берди.

Куннинг иккинчи ярмида Самарқанд шаҳридаги Концерт залида “Саломатлик ва фаровонлик – менинг бурчим, вазифам ва мажбуриятим!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Унда соҳа мутахассислари томонидан тадбирга таклиф этилганларга шифобахш "Ганодерма" маҳсулотларининг таъсири ҳақида маълумот берилди. Тадбир давомида “Gano IRT” – саломатлик мувозанати – табиатнинг уйғунлик совғаси”, “Йўқотилган соғлиқни қандай тиклаш ва сақлаш мумкин?”, “Нима қилсам, вирус қочади?”, “Касал бўлганимизда танамизда нималар рўй беради?”, “Фарзандларимиз ва набираларимиз соғлом ўсиши учун намалар қилишимиз зарур?”, “Ҳаёт фаровонлашишига қарамай, вируслар, турли касалликлар кўпаймоқда!”, “Саломатлик ва фаровонлик кимга ва нимага боғлиқ?” каби мавзуларда чиқиш қилинди.

“Gano IRT MEDICUS” клиникаси бош шифокори Д.Маҳмудова, отолоринголог, валеолог, нутрицолог, ганотерапевт Б.Расулова, олий тоифали биолог, нутрицолог, валеолог Д.Махмурова, терапевт, валеолог, нутрицолог, ганотерапевт В.Тўйчиева, валеолог Д.Ашуров, А.Раҳматов, Р.Маҳматқуловлар айнан бу маҳсулотлар инсон организмини тозалаши, ҳужайраларни қайта тиклаши, тўлдиришини амалда слайдлар ва шифо топган инсонлар орқали кўрсатиб бердилар. Самарқандда бу маҳсулотлардан фойда кўраётган истеъмолчилар кун сайин ортиб бораётгани ҳам алоҳида таъкидланди.

Тадбирдан сўнг Паст Дарғом тумани "Камолот" маҳалласидаги Абдулла Авлоний кўчасида яна бир янги офиснинг очилиш тадбири ўтказилди.

Унда ҳам “Gano Shifo” ташкилотининг раҳбарлари ва устозлар иштирок этиб, янги бинодаги шароит билан танишди. Бу бинода 5 нафар якка тартибдаги тадбиркор иш олиб бориши айтилди.

Ҳусан Элтоев тайёрлади.

Хизматлар лицензияланган.